Tracker M/T автомобили жисмоний шахслар учун 3 йил муддатга
UzAvto Motors команияси “Ўзавтосаноат лизинг” компанияси билан ҳамкорликда Tracker M/T автомобилини имтиёзли шартларда сотиб олишни таклиф қилади. 27 январдан 27 февралга қадар фақат жисмоний шахслар учун Tracker LT M/T автомобилини сотиб олишда янги таклиф амал қилади. Харидор, автомобиль нархининг 30 фоизини тўлаб, қолган суммани 3 йил давомида йиллик 20 фоиз устама билан тўлаши мумкин. [...]